Жаҳон | 20:52 / 22.05.2017
6040
1 дақиқада ўқилади

Бразилиядаги турмадан 30 маҳбус қочиб кетди

Фото: liga.net

Бразилиянинг Мараньян штатидаги Сан-Луис шаҳрида жойлашган ахлоқ-тузатиш мажмуасидан 22 майга ўтар кечаси камида 30 маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда штат маъмурияти маълум қилди.  

Folha de Sao Paulo портали маълумотларига кўра, жиноятчиларнинг шериклари турма деворининг бир қисмини ташқи томондан портлатишган. Маҳбуслар ҳосил бўлган ёриқдан қочиб кетишган.  

Қўриқчилар қочоқларга ўқ узишган. Бунинг оқибатида 2 нафар маҳбус отиб ташланган. Яна 6 маҳбус кейинроқ қўлга олинган, бироқ яна 24 маҳбус қочоқликда қолмоқда ва улар қидирилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид