17:27 / 22.05.2017
7566

Грантлар ўрнига кредитлар: АҚШ Украинани беминнат ёрдамдан маҳрум қилмоқчи

Фото: AP

Киев Вашингтоннинг беминнат мудофаа ёрдамидан маҳрум бўлиши мумкин. АҚШ ўнлаб мамлакатлар, шу жумладан Украинага нисбатан ёрдам дастурларини тўхтатиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Wall Street Journal шу ҳақидаги хабари билан бўлишди

Манбага кўра, Америка ҳукумати беминнат ёрдам дастурини кредитлашга алмаштирмоқчи. Бундай чоралар нашр тасарруфига келиб тушган идора ҳужжатларида қайд этилган.

Wall Street Journal'да таъкидланишича, Трамп маъмурияти бюджети лойиҳасида кўзда тутилган чора умумий қиймати тахминан миллиард долларлик ёрдам дастурига тааллуқли бўлиши мумкин. 

Давлат департаментига келиб тушган ҳужжатда Покистон, Тунис, Ливан, Колумбия, Филиппин, Вьетнам ва қатор бошқа давлатларнинг беминнат ёрдамдан маҳрум бўлиши қайд этилган. Исроил, Миср ва Иорданияга кўрсатиладиган ҳарбий ёрдам эса сақланиб қолади. 

Давлат департаментида кредитлаш тизимига ўтиш самара бермайди, деб ҳисоблашмоқда: кўрсатилган мамлакатларнинг аксарияти ё кредит учун мурожаат қилишни исташмайди, ёки уларнинг тақдим этилиши учун зарур талабларни бажара олмайди. 

Top