Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ҳайдовчилар шантажчи пиёдадан эҳтиёт бўлинг!
Facebook ижтимоий тармоғида гуруҳида Тошкент шаҳри ҳайдовчиларини огоҳликка даъват этувчи видеолавҳа пайдо бўлди.
2017 йил 21 май санаси қайд этилган видеода воқеа Тошкент шаҳри Амир Темур кўчасининг “Ўзбекистон” универсал спорт мажмуасига олиб борувчи кўча билан чорраҳа яқинида юз берганини кўриш мумкин.
Унда шахси ноаниқлигича қолган пиёда ғаразли мақсадда яқинлашиб келаётган автомобиль йўлига ётиб олгани яққол кўринади. Ҳайдовчи эпчиллик қилиб автомобилни тўхтатган. Буни кўрган пиёда ҳеч нарса бўлмагандек, жойидан турган ва йўл четига чиқиб кетган.
Шу муносабат билан, Кун.uz таҳририяти ҳам нафақат Тошкент, балки республикадаги барча ҳайдовчиларни автомобилни бошқараётганда ҳушёр, эҳтиёткор ва огоҳ бўлишга, белгиланган тезлик меъёрларига риоя этишга чақиради.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
17:35 / 15.05.2026