Жаҳон | 17:48 / 22.05.2017
4301
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Туркия савдодаги чекловларни бекор қилиш бўйича баёнотни имзолади

Фото: ТАСС

Россия ва Туркия савдодаги чекловларни ўзаро бекор қилиш бўйича баёнотни имзолади. Ҳужжатларга икки давлат бош вазирларининг ўринбосарлари Аркадий Дворкович ҳамда Меҳмет Шимшек имзо чекишди.

РФ бош вазири Дмитрий Медведев ва Туркия бош вазири Бинали Йилдирим, 22 май

Имзолаш маросимида Россия федерацияси ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев ва Туркия Жумҳурияти бош вазири Бинали Йилдирим бўлган. 

Медведев 22 май куни Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотининг саммитида иштирок этди. У анжуман доирасида туркиялик ҳамкасби билан музокаралар ўтказган. 

Россия ҳукумати матбуот хизматига кўра, Дмитрий Медведев Истанбулга ташрифи давомида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан ҳам учрашади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид