Жаҳон | 08:11 / 23.05.2017
24183
1 дақиқада ўқилади

Манчестерда портлаш: қурбонлар ва яраланганлар бор

Буюк Британиянинг «Манчестер-Арена» стадионида портлаш содир этилди. Бунинг оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 50 нафар одам яраланган, деб хабар қилмоқда BBC телекомпанияси. 

Маълумотларга кўра, америкалик қўшиқчи Ариана Гранде концерт бераётган вақтда ушбу ҳодиса рўй берган. 

ОАВ ёзишича, иккита портлаш овози эшитилганидан сўнг, томошабинлар орасида ваҳима бошланиб, барча стадионни тарк этишга уринган. 

Полиция бу воқеани теракт сифатида баҳолаган, деб хабар қилмоқда Sky News.

PETER BYRNE
PETER BYRNE
GETTY IMAGES
PETER BYRNE

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид