Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда 14 километрли шарф тўқилди
Фото: timesofindia.indiatimes.
Ҳиндистондаги тўқиш ихлосмандлари клуби Mother of India Crochet Queens аъзолари узунлиги 14,09 километрли шарф тўқиб, Гиннесс рекордлар китобига киришди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда.
700 дан кўпроқ аёл улкан шарфни февралдан бери тўқиб келишган. Ушбу жараёнда ҳиндистонлик аёллардан ташқари, Дубай, Ҳонгконг, Сингапур ва Польшада яшовчи аёллар ҳам иштирок этишган.
Guinness World Records ҳаками Риши Натанинг айтишича, бу натижа ушбу турдаги илк рекорддир. Уни ўрнатиш учун бир километрли шарф тўқиш ҳам кифоя қилар эди.
Ушбу ғоянинг асосий мақсади тинчлик учун курашдан иборат бўлган. Клуб аъзолари ўз маҳсулотларини Россия, АҚШ, Буюк Британия, Филиппин, Франция, Германия, Япония, Хитой ҳамда БМТнинг бош котиби ва атоқли аъзоларига юбормоқчилар.
2016 йилда ушбу клуб аъзолари адёл тўқиб, рекорд ўрнатишганди. Майдони 1022 квадрат метрдан иборат бўлган адёл дунёдаги энг катта одел деб топилган.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026