Жаҳон | 20:01 / 23.05.2017
6142
1 дақиқада ўқилади

Қиролича Манчестер аҳолисига мактуб йўллади

Фото: EPA

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Манчестер шаҳрида рўй берган терактда қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. У бўлиб ўтган воқеани ваҳшийлик деб баҳолаган.

«Бутун миллат Манчестердаги қонли ҳодиса ва унинг оқибатида инсонлар ҳалок бўлишидан карахт аҳволга тушди. Мен бу қўрқинчли ҳодисадан жабрланганларнинг барчасига чуқур ҳамдардлигимни билдираман», — дейилган Букингҳэм саройи томонидан келтирилган таъзияномада.

У шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фидоийлигини қайд этиб, шаҳар аҳолисига бундай оғир вазиятда ўзини мардона тутгани учун миннатдорчилик билдирган.

22 май оқшомида Манчестер шаҳридаги Manchester Arena стадионида Ариана Гранденинг концерти вақтида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, стадиондаги портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳатланган. Ҳодиса учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид