Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NRC: 2016 йилда ҳар сонияда бир киши қочишга мажбур бўлган
Норвегия қочқинлар қўмитаси (NRC) душанба куни 2016 йили можаролар, зўравонликлар ёки табиий офатлар натижасида 31 миллиондан зиёд киши ўз уйини тарк этишига тўғри келгани ҳақида маълум қилди. Daily Sabah шу ҳақида хабар берди.
NRC ҳисоботига кўра, ўтган йили ҳар сонияда бир киши қочишга мажбур бўлган.
Зиддият ва зўравонликлар 7 миллионга яқин кишининг, табиий офатлар эса 24 миллион кишининг ўз уйини тарк этишига сабаб бўлган.
Норвегия қочқинлар қўмитаси 1946 йилда яшаш жойини ўзгартирган кишиларни рағбатлантириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга мақсадида тузилган мустақил гуманитар ташкилот ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:02 / 11.07.2026
Англия-Норвегия баҳси бошланиш вақти кечиктирилиши мумкин
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
08:59 / 28.05.2026