Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конституцияга яна ўзгартириш киритилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси 27 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати маълум қилди.
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан ошириш, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш Давлат дастурини изчиллик билан амалга оширишга қаратилган бир қатор қонунлар киритилади.
Улар орасида "Ўзбекистон Конституциясининг баъзи моддаларига (80, 93, 108 ва 109-моддалар) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида"ги ва яна бошқа бир қатор қонунлар бор.
Ялпи мажлисда сенаторлар бир қатор халқаро келишувлар ва конвенцияларни ратификациялаш ҳақидаги қонунларни, жумладан Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳақидаги келишувни ратификациялаш тўғрисида"ги қонунни кўриб чиқадилар.
Булар билан бир қаторда мажлис кун тартибига Хива шаҳри ва Хоразм вилоятининг Хива тумани чегарасини ўзгартириш ва Хива, Шаҳрисабз шаҳарларини вилоят тасарруфидаги шаҳарлар тоифасига киритиш, Жиззах вилоятидаги Зомин ва Зарбдор туманлари чегараларини ўзгартириш ҳақидаги масалалар киритилган.
Сенаторлар, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг вазирлик томондан ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қилинган ишлари ва бу соҳадаги истиқболлар ҳақидаги ҳисоботини тинглайдилар.
Мажлисда Сенат ваколатига тегишли бошқа бир қатор масалаларни кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026