Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия делегацияси билан инвестициялар ва туризмга оид шартномалар лойиҳалари муҳокама қилинди
24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мунтазам ўтказилиб келинаётган икки томонлама вазирликлараро маслаҳатлашувлар доирасида Австралия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Жанубий ва Ғарбий Осиё Департаменти бошлармаси директори Жеймс Ҳолл бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Ташқи сиёсат идоралари вакиллари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига урғу берган ҳолда Ўзбекистон-Австралия кун тартибининг кенг доирадаги масалаларини муҳокама қилишди.
Делегациялар муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш масалалари, жумладан томонлар кўриб чиқаётган “Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги” ва “Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги” ҳукуматлараро шартномалар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашишди.
Учрашувда Австралия элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Питер Мартин Теш иштирок этди.
Мавзуга оид
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
11:41 / 25.04.2026