Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Корея ярим оролидаги алғов-далғовлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб қўйди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг маълум қилишича, ҳеч ким Корея ярим оролидаги вазиятга алғов-далғовлик олиб кириш ҳуқуқига эга эмас, деб хабар бермоқда Reuters.
Унинг сўзларига кўра, буни қилишга уринган исталган шахс ёки давлат, барча жавобгарликни ўз зиммасига олишига тўғри келади. Шунингдек, у минтақадаги вазият музокаралар ёрдамида барқарор ҳолатга қайтишига умид билдирган.
Вазир ушбу баёнотни германиялик ҳамкасби Зигмар Габриэль билан учрашуви якуни бўйича берган. Ваннинг таъкидлашича, Хитой КХДР билан санкция режими бўйича барча мажбуриятларини тўла ҳажмда бажармоқда.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026