Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳукумати го бўйича жаҳон чемпиони ва сунъий интеллект ўртасидаги ўйин намойишини тақиқлади
Хитой ҳукумати го ўйини онлайн-трансляцияси намойишини тақиқлади. Гап шундаки, Google'нинг AlphaGo дастури го бўйича дунёнинг энг кучли ўйинчиси хитойлик Ке Цзени мағлуб қилган. The Guardian шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Манбага кўра, AlphaGo Цзе билан кечган биринчи ўйинда ғолиб бўлган, бироқ томошабинлар уни жонли эфирда кўра олишмаган, чунки Хитой ҳукумати эфир олиб бориш истагида бўлган сайтларни олдиндан огоҳлантирган.
"AlphaGo ва Ке Цзе ўртасидаги го ўйинига келадиган бўлсак, ҳеч бир сайт уни трансляция қилиш ҳуқуқига эга эмас", - дейилади ҳукумат баёнотида.
Нашрда ёзилишича, тақиқлов нафақат видео, балки матнли трансляция, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар ва push-хабарларга ҳам тааллуқли.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026