Моуриньо ҳали йўлнинг ярмида
«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо яна 15 йил давомида ишламоқчи. BT Sport телеканали эфирида у ҳали йўлнинг ярмида эканини айтиб ўтди.
«Фаолиятим омадли кечмоқда. Мен Испанияда, Италияда, Португалияда ва Англиядаги дербиларда қатнашдим. Барча кубоклар финалларида қатнашдим ва совринлар учун курашдим. Бу зўр ҳаётий тажриба. Бугун ҳам фаолиятимни мамнуният билан якунлашим мумкин, аммо ҳали йўлнинг ярмидаман. Олдинда яна 15 йил бор.
«Манчестер Юнайтед» ҳақида гапирсам, мен ҳали ҳеч нарса қилмадим. Масалан, Басби ва Фергюсон – бу икки афсона кўпгина соврин ютган. Уларнинг ютуқларига қарар эканман, мен ҳали ҳеч қандай ютуққа эришмаганимни биламан. Мен «МЮ»да олган совринлар ҳали ҳеч нарса эмас, бу етарли эмас.
Баъзида мен ортга қарайман ва тушунаманки, кўп иш бажариб қўйдим. Бу кўпчилик аввал қилмаган ишлар. Ҳеч қайси менежер Испания, Италия ва Англия чемпионатларида мен кўрсатган натижаларни кўрсата олмаган.
Биз «Андерлехт»ни ютганимизда, менга айтишдики, 10 мартадан еврокубок ярим финалларида иштирок этган сэр Алекс ва Жованни Трапаттонининг натижаларини такрорлабман. Аммо улар аллақачон фаолиятларини якунлашган. Менда эса ҳали яримфиналларда ўйнаш учун имконият бўлади. Менда фахрланиш учун сабаб кўп», — деган Моуриньо.
Мавзуга оид
11:34 / 30.09.2024
Мадрид дербисида тўполон, «МЮ» йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
14:06 / 08.09.2024