Тошкентда бировнинг “Спарк” машинасини 6 минг долларга сотиб юборган фирибгар аниқланди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида авто фирибгарлик фош этилди, деб хабар бермоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.
Маълум бўлишича, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган Мубашер Мухитдинович Мамаджанов, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Миробод тумани ҳудудида фуқаро Базарбаев Шерзодга (жабрланувчининг маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган баҳоси 6.000 АҚШ долларлик “Спарк” автоуловини қўлга киритиб, Олмазор туманида яшовчи фуқарога сотиб юборган ва олинган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мамаджановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан такроран қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мамаджановга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишлари мумкин.
Мавзуга оид
13:38 / 19.10.2024
Тошкент вилоятида қўйларни уриб юборган “Спарк” ёниб кетди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024