Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги мусулмонлар масжид қурилиши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда
Американинг Нью-Жерси штатидаги Бейонн шаҳри мусулмонлари шаҳар маъмуриятини судга беришди. Бу ҳолат шаҳар ҳокимлиги янги масжид қурилишига рухсат беришдан бош тортгани туфайли юз берган.
Мусулмонлар эски омбор ўрнида масжид қурмоқчи бўлиб, ҳукуматга тегишли рухсат олиш учун мурожаат этишди, бироқ гўёки кўрсатилган ҳудудда автотураргоҳ учун жой етишмаслиги ва транспорт оқимининг жуда катталиги баҳонаси билан рад жавобини олдилар.
Бунга жавобан мусулмонлар Бейоннда автомобиллар тураргоҳи талабларига жавоб бермайдиган 35 та черков ва синагога фаолият кўрсатишига эътибор қаратишди.
Бейонн мусулмонлари диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқининг поймол бўлиши юзасидан судга ариза билан мурожаат этишди.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026