17:19 / 27.05.2017
14216

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбар тайинланди

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 26 майдаги тегишли фармонида айтилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг мартидан бери А.Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири лавозимида ишлаган.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 майдаги «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Top