Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда ичбуруғ ва вабо билан касалланганлар сони 42 мингдан ошди
Яманда бир ой ичида ичбуруғ ва вабо билан касалланганлар сони 42 мингдан ошиб кетди. ЖССТнинг душанба кунги маълумотига кўра, касалликлар асосан пойтахт Сана ҳамда Ҳажжа ва Амрон провинцияларида қайд қилинган.
ЖССТ маълумотларига кўра, 27 апрелдан 24 майга қадар Яманда 42 минг 207 нафар ўткир ичбуруғ ва вабога чалинган беморлар қайд қилинган. Улардан 420 нафари ҳаётдан кўз юмган. Лабаратория шароитларида тасдиқланган вабо ҳолатлари ҳозирча 313 нафарни ташкил қилади.
Ташкилотда таъкидланишича, сўнгги ойда ўлим ҳолати 2016 йил октябридан 2017 йилнинг мартига қадар бўлган даврга нисбатан деярли уч карра ошган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Яманда ўтган йилнинг октябридан бошлаб вабо тахмин қилинган беморлар сони 49 495 кишини ташкил қилади, касаллик билан боғлиқ 362 ўлим ҳолати ҳам шулар жумласидандир.
Мавзуга оид
09:23
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026