«Пахтакор» жавоб ўйинида ҳам «Насаф»га ютқазиб, Ўзбекистон Кубогини тарк этди
30 май куни Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалида жавоб учрашувлари ўтказилди ва кейинги босқичга йўлланма олган уч клуб номи маълум бўлди.
Бир ҳафта муқаддам ўз майдонида «Насаф»га 0:3 ҳисобида енгилган «Пахтакор» Қашқадарёга сафар қилди. Жавоб ўйинида ҳам тошкентликлар минимал ҳисобда (0:1) мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.
Улуғбек Бақоев бошчилик қилаётган «Бухоро» футболчилари Жиззахда «Сўғдиёна» дарвозасига жавобсиз 3та гол уришга муваффақ бўлди. Жамоаларнинг Бухорода кечган биринчи ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Бекободнинг «Металлург» клуби эса «Қўқон—1912» тўсиғидан ўта олмади. Биринчи ўйинда сафарда қўқонликларга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган жамоа, жавоб ўйинида 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди, аммо бу чорак финал йўлланмаси учун етарли бўлмади.
1/8 финалнинг қолган беш учрашуви бугун, 31 май куни ўтказилади.
Ўзбекистон кубоги
1/8 финал. Жавоб ўйинлари
30 май, сешанба
«Насаф» — «Пахтакор» 1:0
Гол: Баҳром Абдураҳимов, 64 (1:0).
Дастлабки учрашув: 3:0
«Металлург» — «Қўқон—1912» 3:2
Голлар: Тимур Усмонов, 24 (1:0). Дарко Гожкович, 61 (1:1). Носир Отақўзиев, 73 (1:2). Достон Турсунов, 82-пен (2:2). Достон Турсунов, 89-пен (3:2).
Дастлабки учрашув: 0:2
«Сўғдиёна» — «Бухоро» 0:3
Голлар: Акобир Тўраев, 30 (0:1). Иван Нагаев, 62 (0:2). Санъат Шихов, 75 (0:3).
Дастлабки учрашув: 1:1
31 май, чоршанба
«Қизилқум» — «Локомотив» (0:5)
«Олмалиқ» — «Динамо» (1:1)
«Машъал» — «Ёзёвон-Лочинлари» (4:0)
«Навбаҳор» — «Нефтчи» (0:1)
«Бунёдкор» — «Шўртан» (2:0)
Мавзуга оид
21:16 / 02.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Марушичнинг дубли эвазига «Шабоб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамга айланди
22:22 / 30.08.2024
Ўзбекистон Кубоги финалида водий дербиси бўлади
22:55 / 11.08.2024
«Пахтакор»нинг марҳум футболчилари хотирасига 45 йил олдинги «Ўйналмаган матч» ўтказилди
19:04 / 01.08.2024