Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазордаги хонадонлардан биридан қарийб 7 млн сўмлик мол-мулкни ўғирлаган шахс ушланди
2017 йилнинг 18 май куни тахминан соат 00:05 да, номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Олмазор туманида жойлашган Акром Исмоиловнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадонига девор орқали, ғайриқонуний равишда кириб, 6.590.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган эди.
Олмазор тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноят Бобиржон Олимжон ўғли Баҳромов томонидан содир этганлиги аниқланиб, ундан жиноий йўл билан топилган мол-мулк далилий ашё сифатида олинган.
Бундан ташқари Баҳромов Олмазор тумани ҳудудида айнан шу йўл билан икки маротаба ўғирлик жиноятини содир этганлиги аниқланган. Баҳромовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан кимдир жабр кўрган бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
12:02 / 22.10.2025