Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 200 млн сўмни нақдлаштирмоқчи бўлган олғир фирибгар ушланди
Янгийўл туманида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Н.Р. (исм-шариф ўзгартирилган) ўзини мансабдор шахс деб таништириб, моддий манфаатдорлик эвазига ишларини битириб беришини айтиб, фуқароларни алдаб фирибгарлик йўлини тутади.

1985 йилда туғилган Ш.А.ни ишончига кириб, “ер ҳужжатларини расмийлаштириб бериш” важи билан 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади. Бу ҳақда Тошкент ИИБда ташкил этилган матбуот брифингида маълум қилинди.
Ундан ҳам устаси фаранг фирибгар 1971 йилда туғилган Н.В. бўлиб чиқди. У Зангиота туманида жойлашган кушхонасида “6 фоиз эвазига нақд қилиб бераман” дея алдаб, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор 1980 йилда туғилган Б.М.нинг 200 000 000 сўм пули бўлган пластик карточкасини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026
Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
21:34 / 08.04.2026