Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг мураккаб ва йирик мегайўл қурилди
Хитойнинг Сичуань вилоятидаги Чунцин шаҳрида дунёдаги энг мураккаб ва йирик йўл ўтказгич очилди. People's Daily Online нашрининг ёзишича, у беш даража ва 20 та эстакададан иборат, улар саккизта йўналишга бўлиниб кетган.
Йўл ўтказгични қуриш 2009 йилда бошланган бўлиб, фақатгина энди якунланди. Маҳаллий ҳукумат вакиллари сўзларига кўра, автомобилчиларда тўғри йўналишни танлаш билан муаммолар юзага келмайди.
Ҳаттоки ҳайдовчи керакли бурилишни ўтказиб юборса ҳам, у тўғри йўналишга қайрилиш учун яна “500 метрдан бир километрга” қадар юриши лозим бўлади. Бундан ташқари, ҳукуматнинг маълум қилишича, йўл ўтказгичда навигация тизимлари синовдан ўтказилди. улар барча йўналишларни тўғри кўрсатган.
Йўл ўтказгични қуриш деярли якунланган бўлса ҳам, у келаси йилга қадар очилмаслиги мумкин. Бу ҳолат маҳаллий аэропортдан тез юрар автомагистраль қурилгунига қадар рўй беради.



Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026