Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқара, Боку ва Тбилиси қўшма ҳарбий машқларни ўтказади
Туркия, Озарбойжон ва Грузия 4-14 июнь кунлари Тбилисида “Кавказ бургути” қўшма ҳарбий машқларини ўтказади, деб хабар бермоқда Туркия қуролли кучлари бош штаби.
“Кавказ бургути” қўшма машқларида уч мамлакат махсус топшириқли гуруҳлари иштирок этади.
Машқлар уч давлат қуролли кучлари ўртасида ҳамкорлик, дўстона муносабатлар ва мувофиқлаштиришни ривожлантириш, ўзаро тажриба ва билим алмашишга йўналтирилган.
Жорий йилда машқларда Туркия қуролли кучлари махсус топшириқли гуруҳининг битта взводи, иккита кўп нишонли вертолёт ва битта транспорт самолёти, Озарбойжон ва Грузиядан ҳам махсус топшириқли гуруҳнинг биттадан взводи иштирок этади.
“Кавказ бургути” машқлари 2009 йилдан бери ўтказиб келинади.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026