Жамият | 18:10 / 04.06.2017
49131
2 дақиқада ўқилади

Она ва бола бир-биридан узоқда кетма-кет ҳаётдан кўз юмди

Фото: Al Riyadh

Саудиялик оила кетма-кет ҳалокатга йўлиқди - она ва ўғил бир неча кун фарқ билан ҳаётдан кўз юмишди. Бу ҳақида Gulf News'да хабар берилди

Калифорнияда меъморчилик йўналиши бўйича таҳсил олувчи Ҳасан Аҳмад Ал-Ҳасан чоршанба куни кундузи дўстлари билан футбол ўйнаётганда йиқилиб тушди. 

У шифохонага олиб кетилаётганда йўлда ҳаётдан кўз юмди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, қондаги қанд миқдорининг кескин камайиши натижасида ўлим ҳолати юзага келган. Унинг жасади душанба куни қирол Фаҳаднинг Даммамдаги аэропортига етказилиши керак бўлган. 

Бироқ онаизор боласининг жасадини кўра олмади, зеро у ўғлининг ўлимидан хабар топганидан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳаётдан кўз юмган. 

Манбага кўра, шанба куни боланинг онаси ҳолсизланиб, ўзини ёмон ҳис қилган. Аёл Саудия Арабистони шарқидаги Ал-Аса шифохонасига етказилган ва шу ерда вафот этган. Оила икки карра синов гирдобида қолган. 

Воқеа ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қаттиқ таъсирлантирди. Улар икки карра фожиа ҳақидаги хабар билан ўртоқлашиб, ўтганлар охирати учун дуо қилишни сўрашган. 

"Ота-она учун энг мусибатли дамлардан бири - ўғил ё қизидан бевақт айрилиш", - деб ёзади Ал-Анид исмли фойдаланувчи. 

Мавзуга оид