Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон-Ҳиндистон чегарасида 5 нафар ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлди
Фото: Google Images
Жамму ва Кашмир буҳсли ҳудуди чизиғида Покистон ҳарбийларининг жавоб ҳужуми натижасида 5 нафар ҳинд аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақида Покистон ҲК Бош штаби маълумотига асосланиб, "Анадолу" агентлиги хабар берди.
Воқеа Тата Пани ҳудудида рўй берган. Ҳинд ҳарбий хизматчилари орасида жароҳатланганлар бор.
Манбага кўра, Покистон ҳарбий кучлари хатти-ҳаракатлари ҳинд томоннинг ўқ узишига жавобан амалга оширилган. Натижада 2 нафар тинч аҳоли вакили ҳам жароҳатланган.
Ҳиндистон томон ушбу воқеа юзасидан ҳеч қандай баёнот бермади.
Кашмир ҳудуди 1947 йилдан буён (икки мамлакат Буюк Британиядан мустақил бўлганидан сўнг) Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳсли ҳудуд бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 11.05.2026
Покистондаги ҳужумда камида 15 полициячи ҳалок бўлди
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
19:15 / 01.05.2026