Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Венесуэла нефть секторига қарши янги санкциялар киритмоқчи
Фото: Getty Images
Дональд Трамп маъмурияти Венесуэла нефть секторига қарши янги санкциялар киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида Reuters Оқ уйдаги манбаларига асосланиб хабар берди.
Манбага кўра, Дональд Трампнинг ёрдамчиларига Каракасга қарши янги соҳавий санкциялар киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш вазифаси топширилган. Тахминий санкциялар Венесуэланинг нефть секторига йўналтирилиши кутилмоқда. Уларнинг мақсади PDVSA давлат нефть-газ компанияси экани айтилмоқда.
Оқ уйнинг бундай режаларига Венесуэла ҳукумати амалдорлар истеъфосини талаб қилувчи мухолифат намойишларини бостириш учун қўллаётган қатъий чоралари сабаб бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, намойишчиларнинг хавфсизлик хизмати ходимлари билан тўқнашувлари натижасида тахминан 60 киши ҳалок бўлган.
Шу билан бирга манбада таъкидланишича, янги санкциялар киритиш масаласида эҳтиёткорликка амал қилинмоқда, зеро Оқ уй Венесуэладаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни янада ёмонлашувидан хавфсирамоқда. Нефть секторига қарши санкциялар мамлакатнинг шусиз ҳам оғир аҳволдаги иқтисодиётига берилган навбатдаги зарба бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:04
АҚШ Навалний эпибатидин билан заҳарланганига шубҳа қилмаяпти
20:50 / 15.02.2026
АҚШ Ҳинд океанида яна бир танкерни ушлади
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026