Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмахонлар АҚШ ҲҲК ветерани ҳовлисидаги байроқчаларни ўғирлаб кетишди (видео)
Олмахонлар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) ветерани ҳовлисидаги бир неча кичик байроқчаларни ўғирлаб кетишди, деб ёзади UPI. Уй эгаси бу йўқотишдан дарғазаб бўлган ва уларнинг қаерга ғойиб бўлгани борасида ўйланиб қолган. Шунда қўшниси олмахонларнинг "қилмиши" тасвирланган видеони кўрсатган.
Собиқ ҳарбий Женнифер Нортэмнинг қизи ўғирлик инсон томонидан амалга оширилмаганини билгач, отасининг кўнгли таскин топганини айтган. "Нима деб ўйлашни ҳам билмай қолдик, чунки бу жойга эндигина кўчиб келгандик", - дея изоҳ берди у. Оила "ўғриларнинг қилмиши" устидан кулган.
Роликни тасвирга олган қўшниси Дэвин Ривера-Дюкнинг сўзларига кўра, олмахонлар умумий ҳисобда 10 та байроқчани ўғирлиб кетган. Жониворлар улардан дарахт шохларида ин қуришган.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52 / 06.05.2026