Ўзбекистон | 13:07 / 06.06.2017
5309
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда GLOBALG.A.P. халқаро стандартига бағишланган анжуман бўлиб ўтади

2017 йилнинг 13 июль куни «Ўзагроэкспорт» АЖ GLOBALG.A.P. стандарти Котибияти ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Савдони ривожлантиришга кўмак» лойиҳаси билан ҳамкорликда «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида «GLOBALG.A.P. халқаро стандарти – мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорига чиқишида муҳим омил» мавзусида анжуман ўтказмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулоти бозори иштирокчиларини GLOBALG.A.P. стандарти бўйича асосий талаблар, афзалликлар ва сертификатлаштириш жараёнлари билан таништиришдир.

GLOBALG.A.P. халқаро стандарти бугунги кунда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулоти хавфсизлигини таъминлашда тан олинган стандарт тизимидир. Натижада, етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотини GLOBALG.A.P. халқаро стандарти бўйича сертификатлаштириш янги маҳсулотларнинг халқаро бозорларга чиқишда муҳим шартлардан бирига айланди.

Тадбирда иштирок этиш учун ушбу ҳавола бўйича ўтиб, рўйхатга олиш шаклини аввалдан тўлдириш талаб этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид