Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Раққа учун жангларга аралашиши мумкин
Раққа учун жанглар жараёни ўз манфаатларига таҳдид қилса, Туркия армиясини бу жангга киритади. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдиримга асосланиб Reuters агентлиги хабар тарқатди.
У Адолат ва Тараққиёт партияси аъзолари қаршисида чиқиш қилиб, Туркия «Сурия демократик кучлари» (SDF) Раққани қамал қилиши муносабати билан зарур чораларни кўриши ҳақида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, агар Туркия манфаатларига таҳдид туғилса, расмий Анқара керакли тартибда ҳаракат бошлайди.
АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланаётган курдлар бўлинмалари бугун, 6 июнь куни ИШИД пойтахти саналадиган Суриядаги Раққа шаҳрига яқинлашиб келиб, жангларга киришди. Улар Раққа шимолидаги ИШИД ҳарбий базага ҳам ҳужум қилишган.
Туркия «Сурия демократик кучлари» ва бошқа курд бўлинмаларини террорчи ташкилот сифатида кўради ва уларга қарши курашади.
Раққа — 2014 йилда ИШИД томонидан босиб олингач, пойтахтга айлантирилганди. Раққанинг озод этилиши халқаро кучларнинг асосий мақсадига айланган.
Мавзуга оид
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
01:20 / 30.03.2026
Туркия курдларни Эронга қарши урушга қўшилишдан огоҳлантирди – ОАВ
22:32 / 28.03.2026
Туркияда икки ўзбекистонлик қўлга олинди
21:02 / 25.03.2026