ТИВда АҚШ президентининг Фан масалалари бўйича вакили билан учрашув бўлиб ўтди
2017 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ Президентининг Фан масалалари бўйича вакили, Тафц Университети ҳузуридаги Атроф-муҳит институти директори Линда Абриола билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазир матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Суҳбат чоғида фан соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари нуқтаиназаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди. 2010 йил декабрь ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасидаги фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш мазкур йўналишдаги шерикчиликни кенгайтириш имконини бергани қайд етилди.