Тухумнинг янги фойдали хусусияти маълум қилинди
Америкалик тиббиётчилар товуқ тухумларининг янги фойдали хусусиятини аниқлашди – уларни истеъмол қилиш кичик ёшдаги болаларнинг ўсишига ёрдам беради ва уларда ривожланишдаги нуқсонлар эҳтимолини пасайтиради. Бу борадаги тадқиқот натижалари Pediatrics журналида эълон қилинди, деб хабар бермоқда Сент-Луисдаги Вашингтон Университети (АҚШ, Миссури штати).
Олимларнинг баҳолашича, тухумни истеъмол қилганда организм ривожланиши 1,47 баробарга яхшиланади.
Муаллифлар бундай хулосаларга махсус тадқиқотни ўтказиб келишди. Унда олти-тўққиз ойлик ёшда бўлган эквадорлик болалар қатнашди, улар олти ой давомида кунига биттадан тухум ейишган. Шунингдек, уларнинг рационида ширинлаштирилган ичимликларни истеъмол қилиш ҳам пасайди. Мутахассислар олинган маълумотларни бошқа назорат гуруҳи билан таққослашди, у ердагилар тухумни камроқ, ширин ичимликларни эса кўпроқ истеъмол қилишган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тухум унча қиммат бўлмаган ва ўсаётган организмга жуда фойдали бўлган озиқ моддалари манбаи саналади.
Мавзуга оид
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024