Жамият | 13:36 / 08.06.2017
17670
2 дақиқада ўқилади

Америкалик акуланинг унга қилган ҳужумини видеога олди

Америкалик Паркер Симпсон Флоридада сув остида балиқ тутаётиб, ўзи билмаган ҳолда катта риф акуланинг ҳужумини видеога олди. 

Роликда Паркер балиқни кўздан кечираётгани, қўлида эса групер (йирик денгиз балиғи)ни кўриш мумкин. Унинг ёнида дўсти Жастин ҳам бўлган. 

Кутилмаганда кадрда акула пайдо бўлади, Паркер уни бироз кечроқ кўриб қолади. Акула у томон сузиб келиб, оёғини тишлаб олади. 

"Жастин қуролни ол! У оёғимни тишлаб олди!", - дея бақиради дўстига акула ҳужумидан кейин сув юзасига чиққан Паркер.

Балиқчининг сўзларига кўра, акула аслида груперни тортиб олмоқчи бўлган, бироқ у балиқни қўйиб юборганидан кейин ҳам ҳужумни давом эттирди. Шу ҳужумдан кейин акула бошқа қайтмади. 

Видео охирида Паркер ва Жастин қайиққа сузиб боришади. Кейинроқ қаҳрамоннинг дўсти уни шифохонага олиб боради, у 4 соатини шу ерда ўтказади. Маълум бўлишича, акула артерияга тегиб кетган ва шунинг натижасида Паркер бир литрча қон йўқотган. 

Мавзуга оид