Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия Филиппин билан чегарада ҳарбий базалар қурмоқчи
Индонезия ўзининг энг олисдаги оролларида, жумладан Филиппин билан чегарадош оролида янги ҳарбий базалар қурмоқчи, деб хабар бермоқда мамлакат қуролли кучлари вакилига иқтибос келтирган ҳолда Jakarta Post нашри.
Нашр маълумотларига кўра, ҳарбий базалардан бири Филиппиннинг Минданао ороли билан чегарадош бўлган Шимолий Малуку вилоятидаги Моротай оролида қурилади. Индонезия ҳарбий қўмондонлиги вакили генерал Гатота Нурмантионинг айтишича, Моротай оролида ҳарбий база қурилиши Индонезия ҳудудига жангарилар киришининг олдини олишга қаратилган.
Маълум қилинишича, Моротайдаги база Натуна оролидаги база қуриб бўлингандан кейин қурилади.
Нурмантионинг айтишича, Шимолий Малуку ороллари атрофида разведка самолётлари жойлаштирилади ва денгизни назорат қилиш учун кемалар миқдори оширилади.
Аввалроқ Индонезия қуролли кучлари ва полицияси Филиппиннинг Минданао ороли билан чегарадош ҳудудларда хавфсизлик чораларини кучайтиришганди.
Филиппин президенти Родриго Дутерте Минданао оролида ИШИДни қўллаб-қувватловчи гуруҳ билан армия ўртасидаги тўқнашувлардан кейин ҳарбий ҳолат тартибини киритганди. Дутертенинг айтишича, бу ҳарбий ҳолат бир йилгача узайтирилиши мумкин. Оролдаги асосий қайноқ ҳудуд Марави шаҳри бўлиб қолмоқда. Бу шаҳарни босиб олиш учун жангларда 500 га яқин террорчи иштирок этганди. Бир ҳафтадан кўпроқ давом этган жанглар вақтида 95 жангари йўқ қилинган, 25 аскар ва 19 фуқаро ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
09:25 / 06.03.2026