Алмазбек Атамбоев: ШҲТ банкини ташкил этиш вақти келди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ШҲТ давлат раҳбарлари Кенгашининг Остонада бўлиб ўтаётган йиғилишида ташкилот банкини ташкил этиш бўйича фикрларини илгари сурди. «Савдо-иқтисодий ривожланишни самарали тараққий эттириш минтақада барқарор ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади ва шунга кўра, ШҲТ банкини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш вақти келди», — деди Қирғизистон давлат раҳбари. Бу ҳақда 24.kg янгиликлар агентлиги хабар қилмоқда.
Алмазбек Атамбоевнинг қайд этишича, Қирғизистон — ШҲТни ташкил этган давлатлардан бири сифатида аввалбошданоқ ташкилот банки ташкил этилиши ва унинг қароргоҳи Бишкекда жойлашишини илгари суриб келаётганига эътибор қаратган.
У, шунингдек, Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилишини ҳам ёдга олиб, инфратузилмаларни ривожлантирмасдан туриб, интеграция жараёнларини чуқурлаштириб бўлмаслигини таъкидлади.
«Бу ғоялар ШҲТнинг 2025 йилгача ривожланиш стратегияси ва БМТнинг 2030 йилгача барқарор тараққиёт кун тартиби билан уйғундир. Шу муносабат билан мен Хиитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши муҳимлигини эътироф этмоқчиман. Биз аъзо давлатларнинг туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш дастурини ҳам қўллаб-қувватлаймиз», — деган Қирғизистон етакчиси.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024