Жаҳон | 14:07 / 09.06.2017
9260
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон энергетика вазири Туркияда ҳаётдан кўз юмди

Фото: АПА

Озарбойжон энергетика вазири Натиғ Алиев вафот этди. Бу ҳақда АПА агентлиги республиканинг Истанбулдаги бош консуллигига асосан хабар берган.

«Истанбулда даволанишда бўлган энергетика вазири Натиғ Алиев ҳаётдан кўз юмди», - дея маълум қилишган агентликда.

Аниқлик киритилишича, Истанбулнинг Florence Nightingale клиникасида даволанган вазирнинг аҳволи кескин ёмонлашган ва у ҳаётдан кўз юмган.

Мавзуга оид