Тереза Мэй истеъфога чиқмоқчи эмас
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй парламент учун сайлов натижалари консерваторлар учун қониқарли бўлмаган бўлсада, истеъфога чиқишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Би-би-си ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.
Мэй яқин вақт ичида сайлов якунлари бўйича чиқиш қилади. Бу сайловда у раҳбарлигидаги Консерваторлар учун кутилган натижалар қайд этилмади.
Тереза Мэй истеъфога чиқиши мумкин: унинг партияси сайловда етарли овоз тўплай олмади
Тошкент вақти билан соат 11:30 ҳолатига кўра, Консерваторларда 314, Лейбористларда 261, Шотландия миллий партиясида эса 35 мандат. Либерал-демократик партия 12 ўрин олган, Демократик юнионларда 10, Мустақиллик партиясида (ўта ўнг кучлар) мандан йўқ.
Ҳозирча яна бир нечта сайлов участкасида овозлар ҳисоблаб бўлинмади. Лекин умумий кўриниш ўзгариши кутилмаяпти.
Ҳеч бир партия мутлақ устунликка эриша олмади. Ҳолбуки 2015 йилги сайловда консерваторлар 330 мандатга эга бўлганди. Тереза Мэй эса аввалги натижадан 6та кам ўрин олинган тақдирда истеъфога кетиши ҳақида айтганди (2015 йилги сайлов натижаларига кўра консерваторлар 16та, шотландлар 22та ўрин йўқотди. Лейбористлар 34та, либераллар 6та кўп ўрин олди).
Мавзуга оид
19:23 / 30.10.2024
Гуржистонда сайловлар бўйича тергов бошланди. Мамлакат президенти сўроққа чақирилди
23:12 / 28.10.2024
Гуржистон пойтахтида парламент сайловлари натижасига қарши норозилик намойишлари бошланди
23:06 / 27.10.2024
Гуржистон президенти парламент сайловлари натижасини тан олишдан бош тортди
23:10 / 26.10.2024