Дайверлар учун сувости дрони намойиш этилди (фото+видео)
"Немони излаб" мультфильмидаги балиқларни ёдга солувчи ихчамгина BIKI сувости дрони одамларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу роботнинг ҳаракатлари думли сузгич ёрдамида амалга оширилади. У балиқларни чўчитиб юбормаслик учун ротор аналогларга нисбатан секинроқ ҳаракатланади. Kickstarter шу ҳақдаги мақоласи билан бўлишди.
BIKI сониясига 0,5 метр тезликда ҳаракатланиб, 60 метргача чуқурликда ишлай олади. У 10 метргача бўлган масофада пульт ёки Android ва iOS операцион тизимдаги смартфон иловалари орқали бошқарилади.
Дрон белгиланган йўналишда мустақил суза олади, шу билан бирга йўлида пайдо бўлган тўсиқларни четлаб ўтишга қодир, уларни аниқлаш учун қурилма махсус датчик билан жиҳозланган. Ҳатто алоқа узилиб қолса ҳам, BIKI дрони GPS-модули ёрдамида старт нуқтасига қайта олади. Корпус тебранишларини компенсация қилиш учун механик барқарорлик тизими кўзда тутилган.
Шунингдек BIKI сув остида 4К-видеоларни тасвирга олиш имконини берувчи махсус фонарчалар билан таъминланган. Хотира ҳажми - 32 Гб, аккумулятор 1,5-1 соатлик фаолиятни таъминлайди.
BIKI оқ-қора рангларда тақдим этилди, аммо келгусида ранглар палитрасини кенгайтириш режалаштирилган. Ушбу гаджетни 1000 долларга қўлга киритиш мумкин, бироқ Kickstarter'да буюртма бериш анча арзонга - 600 долларга тушади. Бу истиқболли лойиҳага қизиқиш шу қадар кучлики, уни ишга тушириш учун зарур бўлган 20 минг долларнинг ўрнига тўрт карра кўп маблағ йиғишга муваффақ бўлинган.
BIKI дрони сув остидаги жониворларни кузатувчи олимлар, шунингдек разведкани мақсад қилган ҳарбийлар учун айни муддао бўлиши мумкин. Аслида эса дрон дайверлар ва дам олувчиларга мўлжалланган.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024