Ироқ Қатарнинг террорчиларга мўлжалланган пуллари тақдири ҳақида сўзлаб берди
Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Абадий Қатарнинг қироллик оиласининг ўғирланган аъзоларини қайтариш учун террорчиларга йўллаган юзлаб миллион долларлари ҳали-ҳануз Боғдодда эканини маълум қилди. Reuters шу ҳақида хабар берди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, пуллар Марказий банкда. "Бир доллар ёки евро ҳам сарфлангани йўқ. Улар ҳануз ўз кейсида. Махсус қўмита ва Қатар ҳукуматининг икки вакили пулларнинг Марказий банк назорати остида жойланиши жараёнини кузатиб туришган", - дейди Ал-Абадий.
Пулларни сарфлаш қарори ҳам сиёсий, ҳам юридик аҳамиятга эга. "У Ироқ қонунчилигига мувофиқ қабул қилинади", - дея ишотирди бош вазир.
Унинг айтишича, 2015 йилда Қатар хусусий самолёти Боғдодга келиб қўнганида Ироқ ҳукумати юзлаб миллион доллар жойланган жамадонларни мусодара қилган. Бунга Қатарнинг Боғдоддан берухсат пулларни Ироқ ҳудудидаги террорчиларга топширишни режалаштиргани сабаб бўлган, дея таъкидлади Ал-Абадий.
2015 йилда Ироқ жанубида, шиа жангарилари жойлашган ҳудудда ов қилиб юрган Қатар қироллик оиласи аъзолари бўлган 26 кишилик гуруҳ асир қилиб олинган. Қатар қандай қилиб уларни қутқаришга муваффақ бўлгани ҳануз номаълум. Террорчи гуруҳларнинг ҳеч бири ўғирлик учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.
Мавзуга оид
22:56 / 15.11.2024
Ҳамас корпуси Қатардан кетадими? Қайси давлатга?
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024