Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар аҳолиси араб мамлакатлари чекловларига қаршилик билдирмоқда
Қатар аҳолиси ўз автомобиллари деразалари остига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ат-Танийларнинг портретлари акс этган постерларни жойлаб, қатор араб мамлакатларининг Доҳага нисбатан чекловларига қарши акция ўтказмоқда. Бу ҳақида "Анадолу" агентлиги хабар берди.
Бундай постерларни Доҳа кўчаларидаги деярли барча автомобилларда кўриш мумкин. Постерларга бўлган талабнинг катталиги боис Доҳа босмахоналари кучайтирилган режимда ишламоқда.

Фото: Anadolu
Мазкур постерларда қуйидаги мазмундаги ёзувлар бор: "Биз Ватан учун ҳаммасига тайёрмиз!", "Сен ҳисоблашиб бўлдинг, энди хотиржам яша, Қатар!"
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам бундай постерлар билан фаол бўлишишмоқда.

Фото: Anadolu
Мавзуга оид
18:01 / 01.07.2026
Аҳоли сони бўйича янги рақамлар: энг катта фарқ Тошкент вилоятида
12:18 / 01.07.2026
Рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чиққанига изоҳ берилди
11:10 / 01.07.2026
Ўзбекистон аҳолисининг 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган
11:24 / 30.06.2026