Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда Польша делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2017 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Польша ҳукуматининг хориждаги поляклар бўйича вакили, сенатор Анна Мариа Андерс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Польша делегацияси Ўзбекистонга турли шакллардаги икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон ҳудудида дафн этилган Польша генерали В.Андерс армияси аскарлари хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун келган.
ТИВдаги учрашувда Ўзбекистон-Польша муносабатларининг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни янада ривожлантириш нуқтаи-назаридан муҳокама қилинди.
Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Польша Элчиси Пётр Ивашкевич иштирок этди.
Мавзуга оид
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда
16:59 / 08.04.2025