Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Қатардаги элчиси ўз лавозимини тарк этмоқда
АҚШнинг Қатардаги элчиси Дана Шелл Смит ўз лавозимини тарк этаётгани ҳақида маълум қилди.
"Бу ойда мен АҚШнинг Қатардаги элчиси сифатидаги фаолиятимни якунлайман. Бу ҳаётимнинг энг катта қисми бўлди ва мен бу ажойиб мамлакатни соғинаман", - деб ёзди у ўз Twitter'ида.
Дипломат унинг бу қарори араб давлатининг атрофидаги муаммолар билан боғлиқ ёки йўқлигига тўхталмади.
5 июнь куни Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Ливия, Мальдив ва Маврикий Республикалари Қатарни терроризм ва экстремизмни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик муносабатларни узиш ҳақида маълум қилишди. Кейинроқ уларнинг сафига Мавритания ва Комор ороллари қўшилди, Иордания ва Джибути эса Дипломатик ваколати даражасини пасайтирди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026