Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада Афғонистонга полициячиларини юбориши мумкин
Канада ҳукумати НАТОнинг Афғонистонга полиция инструкторларини юбориш бўйича сўровини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда Канада миллий мудофаа вазири Харжит Сингх Сажан маълум қилган.
"Канада НАТОнинг бошқа иттифоқчилари каби бу сўровни кўриб чиқади", - дея унинг сўзларини келтиради CBC телеканали. Вазир бошқа тафсилотларга тўхталмаган. Канада қўшинлари 3 йил муқаддам Афғонистондан олиб чиқилган бўлса-да, Оттава бу мамлакатга молиявий ёрдам беришда давом этмоқда.
Канада 2014 йил мартида Афғонистондаги 2001 йилда бошланган ҳарбий миссиясини тамомлаган, бу мамлакатда 162 нафар канадалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган эди.
Мавзуга оид
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
11:19 / 29.06.2026