Жаҳон | 13:30 / 13.06.2017
12037
2 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбарининг АҚШ армияси жанговар шайлигидан ҳафсаласи пир бўлди

Фото: AFP

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Конгрессдаги эшитувларда ҳарбий бюджет қисқартирилганидан кейинги мамлакат ҳарбий шайлиги хусусида фикрларини билдирди. «Мен бюджет секвестри кучга кирганидан 3 ой ўтгач армиядан кетдим. 4 йилдан кейин вазирликка қайтдим — ва мен бизларнинг жанг қилиишга доир тайёрлигимизнинг аҳволиини кўриб, ҳафсалам пир бўлди»,— дея унинг сўзларини келтиради AFP.

Мэттиснинг сўзларига кўра, «Қуролли кучларга бирорта душман бюджет қисқартирилишидек зиён етказа олмаган». Унинг фикрича, Америка армиясидаги вазиятни ўнглаш учун бир неча йил мобайнида барқарор молиялаш талаб этилади.

Пентагон раҳбари, шуниндек, Конгрессдан мамлакат ҳудудидаги ортиқча ҳарбий базаларни ёпишга ҳада тежалган маблағларга янги вертолётлар, қирувчи самолётлар ва атом сув ости кемалари харид қилишга рухсат беришни сўраган. «Бизнинг прогнозларга кўра, ҳарбий базаларни ёпиш бўйича ишлар етарли даражада амалга оширилса, йилиига 2 млрддан ортиқ маблағга эга бўлиш имкони пайдо бўлади. Бу 300 дона Apache жанговар вертолётлари ёки 120та Super Hornet (тўртинчи авлод қирувчи-бомбардимончи самолётлари), ёхуд 4та Virginia таснифидаги атом сув ости кемасини харид қилиш мумкин»,— деган вазир.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида АҚШ сенаторлари мамлакат президенти Дональд Трампнинг Қўшма Штатлар Қуролли кучлари бюджетини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини етарли эмас, деб ҳисоблаган эди. Давлат раҳбари 2018 йил учун ҳарбий бюджетни 54 млрд долларга оширишга қарор қилган, бироқ сенаторларнинг фикрича, Пентагон бюджети 91 млрд долларга оширилиши керак.

Мавзуга оид