Спорт | 01:23 / 13.06.2017
26214
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея президенти ФИФАга кутилмаган таклиф билан чиқди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув вақтида кутилмаган таклиф билан чиқди. Жанубий Корея президенти Инфантинодан 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини Шимолий Корея билан биргаликда ўтказишни сўраган.
"Агарда Осиёнинг шимолий-шарқидаги қўшни мамлакатлар, шу жумладан, Жанубий ҳамда Шимолий Корея жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказса, бу ушбу мамлакатларнинг ва барча ҳудуднинг муросага келиши учун ҳисса қўшган бўлар эди", – деди Мун Чжэ Ин.
Маълум қилинишича, Инфантино бу масалани кўриб чиқишга ваъда берган. 2030 йилги мундиалга мезбонлик қилиш учун Хитой ва Япония ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
15:16 / 18.07.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон бир поғона юқорилади, Испания 3-ўринга кўтарилди
22:37 / 06.05.2024
ФИФА футзал миллий жамоаларининг рейтингини янгилади: Ўзбекистон жаҳонда 11-поғонага кўтарилди
22:22 / 03.04.2024
ФИФА футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръа ташлаш маросимини Самарқандда ўтказади
21:10 / 23.02.2024