Жамият | 13:05 / 14.06.2017
11471
2 дақиқада ўқилади

Яшнободда 4,5 млн сўмлик уяли алоқа телефон аппаратини ўғирлаган шахс ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 08:30 ларда муқаддам судланган Маъмур Мухамедалиевич Юлдашев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида фуқаро Дилфуза Тўраеванинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб) кўйлаги чўнтагидан баҳоси 4.500.000 сўмлик «IPhone-6» русумли уяли алоқа телефон аппаратини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда хизматни олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ашёвий далил билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «а» банди (ўғирлик, яъни жабрланувчиниг кийимидан мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш (киссавурлик) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Юлдашевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид