Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман. "МЮ" илк ёзги трансферини амалга оширди
"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" ҳимоячиси Виктор Нильссон-Линделёф билан 4 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда манкунианликлар сайти маълум қилди. Шартномада уни яна бир йилга узайтириш имкони ҳам киритилган.
Виктор Нильссон-Линделёф "МЮ"нинг АҚШдаги турнесида дебют қилади.

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо футболчи ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Виктор – жуда иқтидорли ёш ўйинчи. Уни "Юнайтед"да ёрқин келажак кутмоқда. Виктор "МЮ"нинг илк ёзги хариди бўлди. Бизнинг фантастик жамоамиз уни яхши қабул қилади", – деди Моуриньо.
22 ёшли футболчи ўтган мавсум Португалия чемпионатида 32та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.
Мавзуга оид
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
21:25 / 05.01.2026
Аморимнинг кутилмаган истеъфоси. «МЮ» раҳбариятининг қарори қанчалик тўғри?
15:42 / 05.01.2026
«МЮ» Рубен Аморимни ишдан бўшатди
12:27 / 22.12.2025