Жамият | 17:34 / 16.06.2017
5500
2 дақиқада ўқилади

Nestle АҚШдаги 3 млрд долларлик бизнесини сотиб юбормоқчи

Дунёдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири, Швейцариянинг Nestle SA Америкадаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича бизнесини сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилади.

Хабарда аниқлик киритилишича, Nestle раҳбарияти томонидан бизнес истиқболларини баҳолаш бўйича олиб борилаётган ишлар фақатгина АҚШ бозорига тегишли, ҳамда кутилишича, бу жараён жорий йилнинг охирига қадар якунига етказилади.

Шунингдек, MarketWatch’нинг хабар беришича, экспертлар компаниянинг АҚШдаги қандолатчилик бизнеси қийматини 3 млрд. долларга баҳолашган.

«Nestle АҚШдаги бизнесга инвестиция киритишда давом этади. Компания бу мамлакатда қатор маҳсулотлар бўйича етакчи позицияларда туради. Улар орасида – ҳайвонлар учун маҳсулотлар, ичимлик суви, музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар овқати ва музқаймоқ», - дея таъкидланади Nestle матбуот релизида.

2016 йилда Nestle’нинг қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Америка бўлинмаси даромади 922 млн. долларни ташкил этди. Бу компаниянинг АҚШдаги барча сотувларининг тахминан 3 фоизига тенг.

Мавзуга оид