Жаҳон | 21:38 / 16.06.2017
8461
1 дақиқада ўқилади

Украина Қозоғистонга "Антонов" самолётларини етказиб бермоқчи

Украина минтақавий ривожланиш, қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлари вазири Геннадий Зубко Қозоғистонни Ан-148 ва Ан-158 самолётлари билан таъминлаш режаси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Украина вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.     

"Укрспецэкспорт" давлат компанияси ва "Қозоғистон авиация саноати" МЧЖ билан Остонадаги авиацион-техник марказ негизида "Антонов" оиласига кирувчи самолётларга техник хизмат кўрсатиш бўйича сервис маркази яратиш бўйича келишувга эришилди", деб маълум қилди Зубко. 

Украина Қозоғистонга самолётлардан ташқари янги вертолёт двигатели ТВ3-117ВМА-СБМ1В, Д-36 оиласига кирувчи двигателлар ва ТВ3-117 двигателларини капитал таъмирлаш имкониятини таклиф қилди.

Мавзуга оид