Спорт | 23:33 / 19.06.2017
9039
1 дақиқада ўқилади
Санчес Конфедерациялар кубогини «шишиб кетган» оёқда ўтказмоқда
Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес Конфедерациялар кубогини оғриқ билан ўтказмоқда.
У Чили терма жамоаси машғулотлари вақтида оёғини қайириб олганди. 28 ёшли ҳужумчи Камерунга қарши ўйинни захира ўриндиғида бошлаганди, мураббий уни 58-дақиқада, ҳисоб 0:0 бўлиб турган ҳолатида майдонга туширди. Футболчининг фаоллик кўрсатиши эвазига чилиликлар ўйиннинг қолган қисмида 2та гол уришди ва ғалабага эришди.
Ўйиндан кейинги кунда Санчес ижтимоий тармоқда шишиб кетган оёғи суратларини намойиш этди.
Чили 22 июнь куни турнир доирасидаги навбатдаги учрашувни Германияга қарши ўтказади.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
17:20 / 07.10.2020
Остон Ўрунов жароҳат олди
13:33 / 02.06.2020
«Мавсум сен учун тугади дейишганди, аммо коронавирус ёрдам берди». Азар, Суарес, Рэшфорд ва сафга қайтган яна 5 юлдуз
21:50 / 26.02.2020