Жамият | 21:19 / 22.06.2017
12906
1 дақиқада ўқилади

Тошкент йўлларидаги қоидабузарлар ва қарздорлар орасида аёллар етакчи

ИИВ матбуот хизмати ўз сайтида Тошкент шаҳрида жорий этилган йўл ҳаракатини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими томонидан қайд этилган ва содир этилган қоидабузарликлар учун белгиланган муддатларда жарималарни тўлашдан бўйин товлаётган жисмоний шахслар рўйҳати билан бўлишди.

Унга кўра, пойтахт йўлларида энг кўп йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахслар ўнлигида 7 нафар аёл номи қайд этилган. Рўйхатнинг биринчи, иккинчи, учинчи, еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи ўринларида аёл ҳайдовчилар фамилияси келтирилган. 

Тақдим этилган жадвалга кўра, биринчи ўринда қайд этилган тошкентлик аёл ҳайдовчи 23 марта қоида бузган. Ундан кейинги ўринда келганлар (иккинчи ва учинчи ўринлар) эса 20 ва 17 маротаба йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишмаган. Ўнликнинг иккинчи ярмидаги аёллар эса 15, 14, 13 марта қоидабузарликка йўл қўйишган. Рўйхатда келтирилган аёллар спарк ва матиз автомобилларини бошқаришган. 

 

Мавзуга оид