Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чкаловнинг невараси бобосининг ўлими тасодиф бўлмаганига доир версияни илгари сурди
Георгий Байдуков, Валерий Чкалов ва Александр Беляко. Фото: TACC
Учувчи Валерий Чкаловнинг ўлимига доир ҳужжатлар 20 йил ўтгач (2037 й.) қайта ўрганилиши кутилмоқда. Бу ҳақида авиаторнинг невараси - кенжа Валерий Чкалов ТАСС мухбирига хабар берган.
"Бизнинг оиламиз Чкаловнинг ўлими тасодифий бўлмаганига доир версияга кўпроқ мойил, - деди у. - Холам Валерия Валерьевна (Чкаловнинг тўнғич қизи) томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилган архивдан кўтарилган маълумотларга асосан, биз Валерий Павловичнинг ўлими тасодиф бўлмаган, деган хулосага келдик. Мен қисман шунга ишора қилувчи архив ҳужжатларини шахсан ўқиб чиқдим".
"Ҳозирда бу афсонани инкор қилиб ҳам, исботлаб ҳам бўлмайди, - дея афсус билан таъкидлади учувчининг невараси. - Бироқ ўтган асрнинг 30-йиллари охирида кўп ҳужжатлар 100 йил олдинга махфийлаштирилган. Уларни фақатгина 2037-2039 йилларга бориб кўриш мумкин бўлади ва эҳтимол ўшанда асл ҳақиқатни билиб олармиз".
Мавзуга оид
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
20:10 / 06.04.2026
Полковникни қутқариш. Америкалик учувчини Эрондан олиб чиқиш амалиёти тафсилотлари
18:39 / 25.02.2026
Зоминда йўқолиб қолиб, кейин жасади топилган 2 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлгани аниқланди
07:21 / 31.01.2026